ПСЖ, "Реал" ва "Ман Сити" "Интер" ўйинчисини кузатмоқда

Alisher
23 мар 2020, 14:54
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр "Пари Сен-Жермен", "Манчестер Сити" ва Мадриднинг "Реал" клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Клублар ёзда ушбу футболчини харид қилишга уриниб кўришади. "Реал" ва "Ман Сити" ўйинчини узоқ вақтдан бери кузатишади ва ҳатто "нерадзуррилар"нинг вакиллари билан ҳам боғланишган.

Милан клуби ўйинчига 80 миллион евро миқдорида нарх қўйган. Transfermarkt'да эса ҳимоячининг баҳоси 60 миллион евро этиб белгиланган.

Шкриньяр жорий мавсум "Интер" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato News