ПСЖ Рамосга 20 миллион евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр
16 ноя 2020 14:39
Янгиликлар
ПСЖ Рамосга 20 миллион евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр
ПСЖ "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосни харид қилмоқчи.
Парижликлар испаниялик футболчига солиқларни олиб ташлагандан сўнг 20 миллион евролик маош ва 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Франция клуби 34 ёшли ўйинчига шунингдек бонус беришга ҳам тайёр. Клуб трансфер қоидасини бузмаслик учун ўйинчига 2021 йилнинг 1 январига қадар расмий таклиф бермайди.
Шу билан бирга "Реал" билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказаётган Рамос ҳозирги клубида қолишга тайёр. Футболчи "қироллик клуби" билан ҳозирги маоши - 12 млн евро (солиқлардан сўнг) билан шартнома имзоламоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар