ПСЖ раҳбарияти яқин орада Гальтьенинг келажаги борасида қарор қабул қилади

Sherzod Nurmatov
18 апр 2023, 13:19
ПСЖ эгалари тез орада жамоа бош мураббийи Кристоф Гальтьенинг келажаги ҳақида гаплашиб олишади.

Клубнинг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш шу ҳафта Доҳага учиб кетади ва Qatar Sports Investments билан Гальтьенинг кейинги ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилади. Бу вариант ПСЖ учун устувор эмас, клуб Зинедин Зиданни таклиф қилишни орзу қилади, аммо унинг жамоага келиши даргумон. Яна бир вариант – "Болонья" устози Тиаго Мотта.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Footmercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›