

“Кўряпсизларми, у қанчалик майдонда хурсандчилик билан тўп тепяпти. Неймар ўзини “ПСЖ”да жуда яхши хис қилмоқда. Мен унинг ўзи ва оиласи билан гаплашдим. Уларга Париж ёқяпти.
Қолаверса, бизни олдинда “Реал”га қарши ўтказиладиган ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Неймарнинг ўзи ҳам бу ўйинни сабрсизлик билан кутяпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам у жамоани тарк этмайди”, – деди Ал-Хелайфи.
Аввалроқ, “ПСЖ”нинг агар бу йил ЕЧЛда ғолиб чиқилса, Неймарни Мадриднинг “Реал” жамоасига қўйиб юборишлари ҳақидаги хабар тарқалганди.




