

«Натижа адолатли эмас. Ўйлашимча, иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик, аммо хатоларга йўл қўйдик.
Мбаппеда офсайд қайд этишди, аммо у йўқ эди. Ҳакамнинг хатолари қимматга тушди. Ҳакам «Реал»га ёрдам берди.
Энди жавоб баҳси ҳақида ўйлаш керак. Биз ўз майдонимизда мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз, ўйлашимча кейинги босқичга чиқа оламиз. Чорак финалга чиқиш учун боримизни берамиз. «Реал»га қийин бўлиши аниқ», – дейди Аль-Хелайфи.



