

Вариантлардан бири ПСЖ собиқ футболчиси бўлиши мумкин.
Гап "Лейпциг" ҳужумчиси Кристофер Нкунку ҳақида кетмоқда. "Fichajes" маълумотларига қараганда, франциялик ҳужумчи "Парк де Пренс"даги навбатдаги янгилик учун асосий номзод ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нкунку қишда "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Кристофер "Пари Сен-Жермен" тарбиялнувчиси бўлиб, уни 2019 йилда тарк этган. Нкунку жорий мавсум "Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди.


