ПСЖ "Милан" етакчисини нишонга олди

Mirjalol Normatov
6 сен 2021
Кот д'Ивуар термаси ҳамда "Милан" хавбеки Франк Кессье ПСЖ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Foot Mercato" хабарига кўра, парижликлар футболчи учун йилига 9 миллион евро маош тўлашга тайёр турибди. Бунга қадар Кессье "россонери" таклиф қилган шартномага рад жавобини берганди. У келаси ёзда эркин агентга айланади.

"Милан" ўз таклифида футболчига йилига 6,5 миллион евро маош тўлашини маълум қилган. Футболчи эса йилига соф 8 миллион евро маошдан ташқари, яна 2 миллион еврони бонуслар тарзида сўраган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Foot Mercato