

Бу ўйинни немис рефериси Феликс Брих бошқаради. Унга Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. VAR тизими - Марко Фритц, AVAR - Бастиан Данкерт. Заҳира ҳаками - Даниэль Зиберт.
ПСЖ - "Манчестер Сити" ўйини 28 апрелда Парижда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.
Жавоб ўйини Манчестерда 4 май куни бўлиб ўтади.



