ПСЖ Лоран Бланни ишдан кетганини маълум қилди

Narzulla Saydullayev
27 июн 2016
ПСЖ клуби Лоран Блан бош мураббий лавозимини тарк этганини эълон қилди.

Томонлар шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришишди. Француз клубини Жан-Луи Гассе ва Филипп Ламбер мураббийлари тарк этишди.

Блан ПСЖда 3 мавсум давомида ишлади. Бу давр ичида клуб 11 та соврин ютди: 3 карра Франция чемпиони, 2 карра Франция кубоги соҳиби, 3 карра лига кубоги  ва 3 карра Франция Суперкубоги соҳиби.

«Мен Лоран Бланга миннатдорчилик билдирмоқчиман. У охирги йилларда жамоамизни кучайтирди. Янги давр бошлаяпмиз, Бланга катта раҳмат айтаман», – дейди ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи.

Яқин кунлар ичида Париж клубига Унаи Эмери бош мураббий бўлиши кутилмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: psg.fr