ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин

Mirjalol Normatov
16 май 2021, 18:58
ПСЖ "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"L'Equipe" хабарига кўра, клубдагилар Килиан Мбаппенинг жамоадан кетишидан қўрқмоқда. Чунки у 2022 йилда якунланадиган шартномани узайтиришга рози бўлмаяпти. Шу боисдан польшалик форвард Килианнинг альтернативи сифатида кўрилмоқда.

32 ёшли Левандовски ушбу мавсум "Бавария" таркибида 39 ўйинда 47 гол ва 9 ассист қайд этди. Унинг клуби билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›