

"The Sun" нашри хабарига кўра, Париж жамоасининг чиқимлари кўпайиб бормоқда. Жамоадагилар ўтган ёзда Неймарни "Барселона"дан 222 млн евро эвазига трансфер қилишди. Шунингдек, "Монако"дан Килиан Мбаппе ҳам сафга қўшиб олинди. У ижарага олинган бўлса-да, УЕФА ПСЖни нафақат жаримага тортиши ва кейинги мавсум ЕЧЛдан четлатиши мумкин.



