

Парижликлар спорт директори Антеро Энрике 23 ёшли футболчи билан битим тузиш мақсадида Барселонага йўл олди. Битим нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Трансферга "Реал" ҳалақит бериши мумкин, мадридликларда футболчини 7 миллион еврога қайтариб олиш ҳуқуқи бор.
Футболчи жорий мавсумда Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.



