ПСЖ "Интер" футболчисини нишонга олган

Mirjalol Normatov
5 сен 2021, 11:51
Ярим ҳимоячи Марсело Брозович "Интер"ни тарк этиши мумкин.

"Tuttomercatoweb" хабарига кўра, футболчининг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Унинг "нерадзурри" билан келишуви 2022 йилга қадар мўлжалланган. Футболчи ва "Интер" раҳбарияти шартнома борасида келиша олишмаяпти.

Ушбу мавсумда 28 ёшли футболчи А Сериянинг 2 ўйинида қатнашиб, 1 марта сариқ карточка олди. У 2016 йилдан буён "Интер" таркибида ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb