ПСЖ футболчиси Бундеслигага қайтиши мумкин

Alisher
26 дек 2019, 14:34
ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер қишки трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

26 ёшли футболчи ўз ватанида, яъни Германияда талабга эга. Хавбекнинг хизматларига Берлиннинг "Герта" клуби қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дракслернинг Париж гранди билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Хавбек жорий мавсум Франция чемпионатида 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›