ПСЖ Эрик Гарсияни "Барселона"дан илиб кетмоқчи

Alisher
21 янв 2021
"Барселона" қишки трансферлар ойнасида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия билан шартнома имзоламайди.

Бу вазиятдан "Пари Сен-Жермен" фойдаланиб қолмоқчи ва 20 ёшли испаниялик футболчининг трансферига қизиқмоқда.

Париж клуби Гарсия билан январда шартнома имзолашга тайёр. Ўйинчининг ўзи "Барселона"га қайтишга мойил, аммо ПСЖ унга яхшироқ шартнома таклиф қилиши мумкин.

Эрик "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи жорий мавсум "Манчестер Сити" таркибида 7та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo