

Италиялик футболчига бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда ва улар орасида ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" бор. Маълумотларга кўра, Бонуччи учун курашда парижликлар етакчи.
"Милан" Бонуччини сотиш ниятида эмас, бироқ клубдагилар футболчининг 7,5 млн. евролик маоши туфайли уни пуллаб юбориши мумкин.



