Франция чемпионати. ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган рақибини аяб ўтирмади

Aslanov Jasurbek
23 янв 2021, 07:28
Франция чемпионати 21-тури доирасида ПСЖ ўз уйида “Монпелье”ни йирик ҳисобда таслим этди.

“Парк де Пренс”да кечган беллашувнинг 19-дақиқасидаёқ меҳмонлар посбони Йонас Омлин Мбаппега нисбатан қўполлик ишлатди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Беллашувнинг 34-дақиқасида Мбаппе жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 60­-дақиқада парижликлар сафида 100-учрашувни ўтказаётган Неймар орадаги фарқни оширди. Орадан бир дақиқа ўтиб Икарди ҳисобни йириклаштирди. 63­­-дақиқада рақиб дарвозасиги иккинчи голини урган Мбаппе ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди -4:0.

Шу тариқа ПСЖ мамлакат чемпионати 21­-туридан кейин турнир жадвалида 45 очко билан биринчи поғонада бормоқда. “Монпелье” эса (28 очко) 11-поғонани банд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›