ПСЖ “Бавария” ҳимоячиси учун 35 миллион евро бермоқчи

13 июл 2018, 07:39
“Бавария” ҳимоячиси Жером Боатенг фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Cukture PSG.

Футболчининг Францияга келишига парижликларнинг янги устози Томас Тухель қизиқмоқда. Мураббий 29 ёшли футболчининг ўзининг янги тактик схемаси (учта марказий ҳимоячи)да асосий фигуралардан бири сифатида кўрмоқда.

ПСЖ футболчи учун 35 миллион евро таклиф этмоқда. Боатенгнинг ўзига эса йилига 8 миллион евро тўлашга тайёр.

ПСЖ шунингдек, Алекс Сандро (“Ювентус”) ва Леонардо Бонуччи (“Милан”) номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Culture PSG