ПСЖ Барколани сотиб олди

Omonjon To`xtamirzayev
1 сен 2023
"Пари Сен-Жермен" "Лион" футболчиси Брэдли Барколани сотиб олди.

20 ёшли футболчи билан 2028 йилгача шартнома имзоланган.

"Лион" тарбияланувчиси ҳисобланган Баркола асосий жамоа сафида 2021/22-йилги мавсумда дебют қилган ва ўша йили 14 ўйинда майдонга тушган.

Ўтган мавсум эса у умумий ҳисобда 31 та ўйинда майдонга тушган ва 7 та гол уриб, 10 та голли узатма етказиб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввавлроқ ПСЖ "Лион" вингеридан воз кечгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: psg.fr