

Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи ва Париж клуби раҳбарияти ўртасида келишув бор. Унда бирор клуб форвардга 220 млн евро таклиф қилса, футболчи жамоани тарк этиши мумкин. Агар трансфер амалга ошмаса, 2020 йилнинг ёзида бу товон пули 200 млн еврога тушади.
Олдинроқ, Неймар фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкинлиги айтилган эди.


