UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Про лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 18:10Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  11 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  9 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

ПРО-Лига."Лабса" давралар оралиғида янги футболчиларни қўшиб олди Янгиликлар

ПРО-Лига."Лабса" давралар оралиғида янги футболчиларни қўшиб олди

Теглар :  Лабса
"ПРО-Лига" "В" гуруҳи иштирокчиси "Лабса" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларини қўйган.

Жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида 12 июль санасидан ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Футболчилар шу куни Бухоро шаҳридаги "Афшор’" ўйингоҳида тўпланиб, машғулотларга киришдилар. Дастлабки  йиғин 22 июлгача давом этиб, асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди. Кейинги йиғин 25 июлдан 3 августгача давом этиб, йиғинда асосан назорат-синов учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
 
Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, бир қатор янги футболчилар жамоа кўригида иштирок этишди ва улар жамоа таркибида рўйҳатдан ўтказилди. Хусусан ҳаммамиз учун яхши таниш бўлган, Суперлига клубларида ўйнаб, мухислар меҳрини қозонган Сухроб Қобилов, биринчи даврани "Ғиждувон"жамоасига ўтказган Достон Фозилов, "Пахтакор" клуби  академиясидан Улуғбек Ҳошимов, шунингдек Тўлқин Умаров, Бахром Нарзуллаев, Сардор Асқаров, Валижон Жўраев билан шартнома имзоланди. 


"Лабса" жамоасини қуйидаги футболчилар тарк этди:

1. Фирдавс Асадов.
2. Феруз Мўйинов.
3. Аҳаджон Қаҳҳров.
4.Сардорбек Шарипов.

“Лабса" ПФК Матбуот хизмати (Акбар Мирзаев)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика