UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  2 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  3 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  6 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0

ПРО-Лига."Лабса" давралар оралиғида янги футболчиларни қўшиб олди Янгиликлар

ПРО-Лига."Лабса" давралар оралиғида янги футболчиларни қўшиб олди

Теглар :  Лабса
"ПРО-Лига" "В" гуруҳи иштирокчиси "Лабса" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларини қўйган.

Жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида 12 июль санасидан ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Футболчилар шу куни Бухоро шаҳридаги "Афшор’" ўйингоҳида тўпланиб, машғулотларга киришдилар. Дастлабки  йиғин 22 июлгача давом этиб, асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди. Кейинги йиғин 25 июлдан 3 августгача давом этиб, йиғинда асосан назорат-синов учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
 
Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, бир қатор янги футболчилар жамоа кўригида иштирок этишди ва улар жамоа таркибида рўйҳатдан ўтказилди. Хусусан ҳаммамиз учун яхши таниш бўлган, Суперлига клубларида ўйнаб, мухислар меҳрини қозонган Сухроб Қобилов, биринчи даврани "Ғиждувон"жамоасига ўтказган Достон Фозилов, "Пахтакор" клуби  академиясидан Улуғбек Ҳошимов, шунингдек Тўлқин Умаров, Бахром Нарзуллаев, Сардор Асқаров, Валижон Жўраев билан шартнома имзоланди. 


"Лабса" жамоасини қуйидаги футболчилар тарк этди:

1. Фирдавс Асадов.
2. Феруз Мўйинов.
3. Аҳаджон Қаҳҳров.
4.Сардорбек Шарипов.

“Лабса" ПФК Матбуот хизмати (Акбар Мирзаев)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика