UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  7 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

ПРО-лигада кимлар бош мураббийлик қилмоқда? Янгиликлар

ПРО-лигада кимлар бош мураббийлик қилмоқда?

Апрель ойида старт олган ПРО-лига мусобақаси бу йил янгича форматда ўтказилмоқда. Жами 18та жамоа икки гуруҳга тенг бўлинган холда, ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Чемпионатнинг 3-тури ортда қолди. Айтиш керакки, мусобақа ўйинлари ҳар йилгига нисбатан анча қизиқарли тарзад ўтмоқда. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан клублар олдига қўйилаётган талаблар ҳам аста-секин бажариб борилаётгани ҳам кишини хурсанд этмасдан қолмайди. Қачондир бу ишларни амалга ошириш керак эди. Бу йил мана ижобий томонга ўзгариш кузатилаётганини кўрмоқдамиз.

Замонавий футболда мураббийларнинг роли катта. Жамоанинг ўйин услубини йўлга қўйиш, таркибни тўғри танлай олиш бу – мураббийнинг маҳоратига боғлиқдир.
Айни дамда ПРО-Лига клубларида кимлар бош мураббий сифатида ишлаётгани мухлисларга ҳам қизиқ бўлиши аниқ. Шу боис бугун “А” гуруҳдаги жамоаларнинг “дрижёрлари” ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик.  

"Машъал" - Александр Хомяков
Александар Хомяков бу йил ПРО-Лигада ягона легионер бош мураббий саналади. Ушбу мутахассис “Машъал” бош мураббийи сифатида бу йил 6 (!) мавсумини ўтказаётганини аълоҳида таъкидлаш лозим. Александр Андреевич Муборакда рақобатбардош жамоа шакллантира олди деса бўлади. “Газчилар” ўтган йили элитада 7-ўринни эгаллади. Буй ил ПФЛнинг қарорига кўра, жамоа ПРО-Лигада иштирок этадиган бўлди. Шунга қарамай Хомяков “Машъал”да қолиб, ишини давом эттиришни маъқул топди. Хорижлик мураббийга Руслан Аҳмедов, Ботир Қораев ва Павел Синельников яқиндан ёрдам бермоқда.    


"Шўртан" - Асрор Алиқулов
Ўтган йили ФИФА қарорига кўра қуйи лигага равона бўлган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу йил ҳаммасини бошқатдан бошламоқчи. Жамоа раҳбариятида ўзгариш юз берди. Шундан сўнг мураббийлар штабида ҳам эътиборга молик янгиликлар кузатилди. Феврал ойининг ўрталарига келганда, “Шўртан” жамоаси раҳбарияти бош мураббийликка собиқ футболчи Асрор Алиқуловни таклиф этишга қарор қилди. Унга қадар Асрор Чориевич “Машъал”дан тушган таклифни қабул қилиб, ёшлар жамоасида ишлаб келаётганди. Бу йил Алиқулов бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказмоқда. 40 ёшли мураббийга “Шўртан” жамоаси бегона эмас. Сабаби илгари Алиқулов ушбу жамоада футболчи сифатида фаолият юритган. Бир сўз билан айтганда, у “Шўртан”даги вазиятни бошқаларга нисбатан жуда яхши билади. Алиқуловга мураббийлар штабида Ботир Қодирқулов, Эркин Мирзаев ва Акмал Саитқулов яқиндан ёрдам бермоқда. Асрор Чориевич мураббийликдаги дебют мавсумидаёқ “Шўртан”ни яна элитага қайтара оладими? Буни албатта мавсум сўнггида билиб оламиз.

 
"Андижон" - Ильдар Сакаев
Мураббийлик фаолияти давомида жуда кўп клубларда турли лавозимларда ишлаган Ильдар Сакаев бу йил “Андижон”дан тушган таклифни қабул қилди. Мухлислар яхши билишса керак, ўтган йили “Цементчи”ни Суперлигага чиқишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган мураббий жорий мавсум энди “Андижон”ни Суперлигага қайтариш учун астойдил ишламоқда. Ҳозирча Сакаевнинг кўрсатаётган натижалари ёмон эмас. Унинг бошчилигидаги “Андижон” чемпионат ва Кубок баҳсларида фақат ғалаба қозонмоқда. 55 ёшли мутахассис бу йил “Андижон”да рақобатбардош жамоа шакллантира олганини кўпчилик таъкидламоқда. Айниқса “бургутлар”нинг водий дербисида “Навбаҳор”ни мағлуб эта олгани андижонлик мухлисларни қувонтирди. Маҳаллий ишқибозларнинг жамоага бўлган ишончини қайтаришга уринаётган. Сакаевнинг одига раҳбарият томонидан “Андижон”ни бу йил Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Ильдар Усманович мураббийлар штабини ҳам табиийки ўзи тузди. Футболда ёрдамчиларнинг ҳам ўрни катта. Агарда у чин дилдан иштиёқ билан ишласа, бош мураббийга осонроқ бўлади. Шу боис ҳар доим бош мураббийлар ўзларининг ёнига яхши билган ёрдамчиларни йиғишга харакат қилади. Фикримизга исбот тариқасида Бақоев-Ашурматов тандемини айтиш мумкин.

Хуллас, Сакаев бу йил ўз ёнига ёшлар билан ишлаш хадисини олган иқтидорли мураббий Диёрбек Мирзабоевни чақириб олган. Ўтган йили “Машъал-2”ни бошқарган Мирзабоев бу йил энди ёрдамчи сифатида ишламоқда. Дарвозабонлар мураббийи сифатида андижонлик ишқибозларга яхши таниш бўлган Қобилжон Олимжонов фаолият юритмоқда. Ўз вақтида “Андижон” таркибида узоқ йиллар давомида посбонлик қилган Олимжонов эндиликда мураббийлик қилмоқда. Бундан ташқари мамлакатимиздаги таниқли мураббийлардан бир бўлган Аҳмад Убайдуллаев ҳам “Андижон”да маслаҳатчи сифатида фаолият юритаётганини айтиш лозим.

     
"Истиқлол" – Усмон Асқаралиев
Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида расмий равишда бош мураббий лавозими йўқ бўлсада, амалда Усмон Асқаралиев ишлаб келмоқда. Наманганлик мураббийда тегишли лицензиянинг йўқлиги сабабли, техник-директор сифатида рўйхатдан ўтказилган. Ўтган йили “Истиқлол” билан чемпионатда 2-ўринни банд этган Усмон Аҳмедовичга раҳбарият бу йил ҳам жамоани ишониб топширган. Эътиборлиси ўтган мавсум Асқаралиев деярли ярим мавсум бир ўзи ишлади. Бу йил у ўз ёнига “Нефтчи”нинг собиқ мураббийлари Сергей Лебедев ва Баҳодир Шамсиддиновни таклиф қилган. Лебедев селекционер мураббий сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, Шамсиддинов дарвозабонлар мураббийи сифатида ишламоқда. Кўрамиз, ушбу мураббийлар триоси бу йил қандай натижа кўрсатар экан.


"Динамо" - Илҳом Шарипов
Самарқанднинг “Динамо” жамоасида йил бошида молиявий муаммолар кўндаланг турганди. Шу боис ўша пайтда клуб менежери Илҳом Шарипов имкониятдан келиб чиқиб, маҳаллий футболчилар билан Самарқандда кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиш билан чекланганди. Самарқандликлар жамоада юзага келган молиявий муаммоларни айтиб, бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказилган Олег Тюлькинга вазиятни тўғри тушунтириб, у билан дўстона равишда хайрлашиб қўйишга қарор қилди. Четдан қараганда, “Динамо”да бу томондан барчасини Учқун Қобилов бажарадигандек таассурот уйғотади. Қобиловни “Динамо” жамоаси бу йил ПФЛ рўйхатидан катта мураббий сифатида ўтказган. Ўйин пайтида майдон четида туриб, футболчиларга керакли кўрсатмаларни айнан Учқун Қобилов бериб боради. Унга Рафаэл Баласанян ва Сервер Эсетов кўмаклашмоқда. Шунингдек “Динамо”нинг собиқ футболчиси Максим Колядин ҳам клуб маъмури сифатида рўйхатдан ўтказилганини айтиш мумкин. Илҳом Шарипов жамоада асосан ташкилий ишларни ҳал этиш билан шуғулланади.      


"Норин" - Вали Келдиев
Ҳаққулободликларга бу йил ҳам Вали Келдиев устозлик қилмоқда. Сурхондарёлик мураббий йил бошида яна “Сурхон”га қайтиб кетганди. Аммо у ерда кейинчалик ўзгаришлар юз бергач, Келдиев жамоасиз қолиб кетди. Бу пайтда “Норин”нинг ўқув-йиғин машғулотларига маҳаллий мураббий Файзулло Аҳмедов бошчилик қилаётганди. Келдиевни “Сурхон”дан кетганини билган “Норин” раҳбарияти уни яна жамоага қайтаришни маъқул топди.


"Орол" - Қувват Тўреев
Нукуснинг “Орол” жамоасида бу йил бош мураббий ўзгарганидан мухлисларнинг хабари бўлса керак. Бунгача жамоани Неъматулла Қутибоев кейинчалик эса Темур Турдиев бошқарди. Жорий мавсумдан эса раҳбарият бошқарув постига бошқа бир маҳаллий мутахассис Қувват Тўреевни олиб келди. Янги бош мураббий жамоанинг имкониятидан келиб чиқиб, асосан маҳаллий футболчилар иштирокида курашчан жамоа шакллантиришга харакат қилмоқда. Тўреевга мураббийлар штабида Шаряр Жумабеков яқиндан кўмаклашмоқда.

"Хоразм" – Александр Ежов
ПРО-Лиганинг доимий иштирокчисига айланиб бораётган “Хоразм”да бир неча йиллардан буён молиявий муаммолар кўндаланг турибди. Шунга қарамай, бош мураббий Александр Ежов иккинчи мавсумдирки, жамоадаги фаолиятини давом эттириб келмоқда. Балки 38 ёшли мураббий сабр қилиб, маҳоратини ошириш устида ишлаётгандир. Негаки, ҳозирда ПРО-Лигадан ҳам иш топиш айрим мураббийларга қийин бўлмоқда. Александр Александрович шуни ўйлаб ҳам “Хоразм”даги ишини давом эттирмоқда дейиш мумкин. Унга маҳаллий мураббий Ғайрат Шихов ёрдам бериб келмоқда. Айни дамда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилаётган Санъат Шиховнинг акаси бўлмиш Ғайрат Шихов “Хоразм”да ўз вақтида футболчи сифатида ҳам ўйнаганини яхши биламиз.

 
"Сурхон" - Дилшод Нуралиев
Сурхондарёда ниҳоят футболга бўлган эътибор кучая бошлади. Шахсан вилоят ҳокимининг ўзи жамоани бевосита кузатиб бораётгани ҳам маҳаллий мухлисларни беҳад қувонтираётгани шубҳасиздир. Бунинг натижасида “Сурхон” жамоасида мамлакатимиздаги тажрибали мураббийлардан бири – Дилшод Нуралиев иш бошлади. Бунгача асосан ёшлар билан ишлаган мутахассис эндиликда ўзини ПРО-Лигада синаб кўрмоқда. Нуралиев “Сурхон”да иш бошлагач, профессионаликка интилиб, жамоадаги айрим ишларни тўғри йўлга қўйишга харакат қилган бўлиши табиий. Чунки ушбу мураббий илгари профессионал тарзда ишлаган. “Сурхон”га айнан мана шундай мураббий керак эди. Дилшод Нуралиев Термизда курашчан жамоа шакллантиришга харакат қилмоқда. Жамоанинг молиявий имкониятлари ҳам чакки эмас. Шу боис мураббий “Сурхон”га ўз вавтида олий лигада ўйнаган футболчиларни ҳам таклиф қила олди. Суперлигага чиқишга асосий давогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган Нуралиевнинг жамоасини қандай натижа кўрсатишини албатта мавсум сўнггида билиб оламиз. Дилшод Нуралиев мураббийлар штабига ўтган йили “NBU-Осиё”ни бошқарган Рифат Акрамхўжаев ва унинг яқин ёрдамчиси бўлган Икром Ибрагимовни таклиф этган. Шунингдек дарвозабонлар мураббийи сифатида Алексей Рошин ишлаётганини айтиш лозим.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика