UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  94 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Про лигада икки йилда икки хил натижа қайд этган "Бухоро" яна Суперлигага қайтди Янгиликлар

Про лигада икки йилда икки хил натижа қайд этган "Бухоро" яна Суперлигага қайтди

Бундан икки йил олдин "Бухоро" мухлислари севимли жамоаларининг Про лигага тушиб кетганидан ранжишганди.

2021 йил Про лигада қатнашган жамоа қанча ҳаракат қилмасин, ниятига етолмаганди ва ҳаттоки ўтиш ўйинига йўлланма берувчи 3-ўринни қўлга киритолмай, 4-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлганди. Бунинг сабабини ёзмай ўтиб кетаман. Мухлислар бултурги воқеалар ривожини жуда ҳам яхши билишади. Аслида Даврон Файзиев бошида яхши натижа қайд этиб турганди.... Шу боис эслашгаям арзимайди. 

Бу йил бошида эса Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ташаббуси билан жамоага янги рахбар Ўткир Қодиров ва янги бош мураббий Ҳаким Фузайлов келтирилди. Кўпчиликнинг хабари бор, Фузайлов олдинги йилда Самарқанднинг "Динамо" жамоасини элитага олиб чиқиб, у ердан эса ўз аризасига асосан "бўшатилганди". 

Янги мавсум "Бухоро"да иш бошлаган мураббий дастлаб жамоани янгилади. Легионерлардан Дмитрий Сидоренко, Олег Марчук, Ризван Аблитаров, Никола Стошич, маҳаллий футболчилардан Обид Жўрабоев, Рўзимбой Аҳмедов каби маҳоратли футболчиларни жалб этди. Чемпионат бошида 1-турда Бухородаги майдон хали тўлиқ таъмирланмагани туфайли ўз майдонида бўладиган уйинларни вақтинча Самарқанд шахридаги стадионда бошлашга мажбур бўлганди. 



Биринчи турда элитадан учинчи бўлиб тушган Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан дуранг (2:2) қайд этилган. Шундан кейин танқидлар ёғилиб, жамоа дуранглар исканжасига кириб қолди. Биринчи ғалаба Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши ўйинда қўлга киритилди (2:1). Ўшанда кўпчилик мухлислар бу йилги асосий рақиблар айнан "Турон" ва "Андижон" жамоалари бўлишини англаб етдилар. Тажриба бобида анча малакали мутахассиз ҳатто жамоадан кетишга аҳд қилди, аммо Бухоро футболи мутасаддилари унга имкон беришди. Бу имкониятга жавобан Ҳаким Фузайлов ўз вазифасига енг шимариб киришди. Ўйини қовушмаган легионерларнинг барчасига жавоб бериб, фақат сербиялик дарвозабон Стошични сақлаб қолди. ШУнингдек, маҳаллий футболчилардан кўпчилиги бошқа жамоаларга йўл олишига қўйиб берилди. Уларнинг ўрнини тўлдиришда эса танловларда адашмади. Асосан ёш футболчиларни жалб етган мураббий Ҳаким Фузайлов кўриб турганингиздек, иккинчи марта Про лигада қатнашиб, Суперлигага йулланма олган мураббий сифатида тарихда қолди. Асосий рақиблари хисобланмиш "Андижон" ва "Турон" жамоаларини мағлуб этиб, Про лигада иккинчи ўринни эгаллаш вазифасини уддалади. Бунинг учун Фузайловга алоҳида раҳмат айтамиз. 

Яна шуни ёзиб ўтмоқчиманки, "Бухоро" жамоаси Суперлигага йўлланма олиши йўлида ҳаракат қилган барча-барчага миннатдорлик билдириб ўтмоқчиман. Қўшимчасига "Бухоро"га рақиблик қилган жамоаларга ташаккур изҳор қиламан, уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман. Алоҳида айтиш жоиз, Про лигада иштирок этган "Хоразм" жамоаси ўз уйини билан мени лол қолдирди, асосан, ёшлардан ташкил этилган ва таркибида ҳеч ким танимайдиган африкалик футболчи Рокки Марчиано ижобий таассурот қолдирди. Куни кеча бўлиб ўтган "Хоразм" – "Бухоро ўйинида ҳам диққат марказида айнан Марчиано бўлди. Минг ҳаракат қилмасин, ниятига етолмади Рокки, чунки тажриба барибир ўз сўзини айтди. Тўғри, Рокки тўп киритди, аммо бу урган голи айнан "Турон"га омад келтирмади. 

Сўзим охирида "Бухоро" жамоасига бефарқ бўлмаган инсонлар, жамоа фан-клуби, фидойи мухлислари ва албатта "Бухоро" жамоаси барча футболчиларига раҳмат айтиб, Суперлигада камида совринли ўринларни бирини эгаллашини тилаб қоламан.

Нодирбек Рустамович

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика