Про лига. "Оқ-тепа" "Хоразм"ни, "Шўртан" "Нефтчи"ни мағлуб этди
02 сен 2020 19:00
Янгиликлар
Про лига. "Оқ-тепа" "Хоразм"ни, "Шўртан" "Нефтчи"ни мағлуб этди
Тошкентда ўтган "Оқ-тепа" - "Хоразм" учрашувида урилган учала гол иккинчи таймда урилди. Дастлаб Идрис Бикмайкин Зафар Тўраевнинг тўп узатишидан кейин бирга бир вазиятдан гол уриб ҳисобни очди - 1:0. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Жаъфар Исмоилов иккинчи бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 2:0. Кейинги дақиқада Ҳурматбек Юлдашев гол уриб ҳисобни қисқартирди - 2:1. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Тимур Ҳакимов якуний натижани ўрнатди - 3:1.
Ушбу ўйиндан кейин "Оқ-тепа"нинг очколари сони 7тага етган бўлса, "Хоразм" 4-турда ҳам мағлубият аламини тотиб мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Про лига. 4-тур
2 сентябрь, чоршанба
17:00 - ОҚ-ТЕПА – ХОРАЗМ 3:1
Ҳакамлар: Рустам Чориев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Аббос Аҳроров
Голлар: Идрис Бикмайкин 59, - 1:0. Жаъфар Исмоилов 87, - 2:0. Ҳурматбек Юлдашев 88, - 2:1. Тимур Ҳакимов 90+2, - 3:1.
"Оқ-тепа": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Жавоҳир Бахтиёров, 4.Сергей Прохоров, 6.Суннатилла Мамадалиев, 8.Сардор Жаҳонов, 14.Диёр Жалолиддинов, 17.Идрис Бикмайкин, 20.Самандар Очилов, 24.Ҳамидхон Рустамхонов, 33.Талгат Нигматуллин, 77.Зафар Тўраев.
Захира: 18.Элёрбек Бахтиёров, 10.Исломжон Исмоилов, 11.Темур Ҳакимов, 15.Жаъфар Исмоилов, 22.Яҳёхон Маърфухўжаев, 23.Владислав Фомин, 25.Акбар Алишеров.
"Хоразм": 1.Элдорбек Шохратбеков, 3.Равшанбек Султанов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Дамир Низанов, 15.Дадахон Юсупов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 23.Норхон Шерипов, 27.Асилжон Бегимқулов, 34.Маҳмуд Қаландаров, 41.Расул Мусаев, 99.Сарварбек Жуманиязов.
Захира: 35.Ғайратжон Ўдаев, 4.Жасур Атаджанов, 5.Темур Машарипов, 6.Фаррух Ҳайдаров, 10.Тимур Бекчанов, 11.Сардорбек Матмуратов, 18.Неъматжон Мадаминов, 19.Ҳабибулла Матёқубов, 70.Ҳурматбек Юлдашев.
Ғузордаги баҳсда ҳам биринчи таймда гол урилмади. 59-дақиқада фарғоналиклар ҳужумчиси Достонбек Тошматов гол уриб ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганида "Шўртан" вакили Шокир Юлдашев ҳимоячилар қуршовида қолиб кетганига қарамай рақиб дарвозабони оёқлари орасидан тўпни дарвозага жойлаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада эса Шаҳбоз Жўраев гол уриб "Шўртан"га иродали ғалаба келтирди - 2:1.
17:15 - ШЎРТАН – НЕФТЧИ 2:1
Ҳакамлар: Илья Ильин, Шавкат Раҳматов, Александр Буров
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Жамшид Имомов
Голлар: Достонбек Тошматов 59, - 0:1. Шокир Юлдашев 89, - 1:1. Шаҳбоз Жўраев 90+3, - 2:1.
"Шўртан": 25.Мирзоҳид Маматханов, 2.Нурали Падаров, 5.Элбек Отақулов, 10.Маъруф Муродов, 14.Шокир Юлдашев, 18.Самандан Шодмонов, 19.Шербек Эшмуродов, 28.Санжар Тўрақулов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 85.Асадбек Самаридднов.
Захира: 1.Асадулахон Полвонов, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 11.Жасур Холтўраев, 27.Ислом Шодмонов, 97.Фаҳриддин Алимов.
"Нефтчи": 21.Фаррух Турдалиев, 3.Тимур Султонов, 4.Миржамол Неъматов, 5.Элдор Эргашев, 6.Муҳаммадазиз Обиджонов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 17.Достонбек Тошматов, 20.Дилёрбек Ирматов, 44.Шодиёр Хожиматов.
Захира: 96.Шухратилло Раҳмонов, 7.Мансуржон Саидов, 70.Достонбек Бобожонов, 77.Санжарбек Зокиров, 91.Хожиакбар Иброҳимов, 93.Сирожиддин Аллаев, 99.Илҳомжон Ваҳобов.
4-турдан ўрин олган яна икки учрашув 3 сентябрь куни бўлиб ўтади.
3 сентябрь, пайшанба
16:45 - ТУРОН – ИСТИҚЛОЛ
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Шоҳнур Юлдашев, Никита Афиногенов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Зоҳид Акрамов
17:00 - ДИНАМО – ЗОМИН
Ҳакамлар: Комилжон Расулов, Сухроб Сатторов, Элнур Дониёров
Назоратчи: Бобур Қодиров
Комиссар: Бахтиёр Ширинов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар