Про лига клуби таркибга 300 минг евролик ҳужумчини қўшиб олди
02 мар 2024 11:59
Янгиликлар
Про лига клуби таркибга 300 минг евролик ҳужумчини қўшиб олди
Хабарингиз бор, 24 февраль куни Суперлигада расман трансфер ойнаси ёпилди.
Орадан 4 кун ўтиб эса Про лигада ҳам барча келди-кетдилар якунланди.
Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" таркибга яна бир ҳужумчини қўшиб олди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровнинг маълум қилишича, босниялик форвард Доминик Бегич жорий мавсумни "Бухоро"да бошлайди. "Transfermarkt" портали унинг нархини 300 минг еврога баҳолаган.
Бегич Ўзбекистонга келгунига қадар "Посушье", "Имотски", "Каплина" жамоаларида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар