UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  32 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  8 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1

Про-Лига. "Истиқлол" Самарқандда тўхтатилди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Про-Лига. "Истиқлол" Самарқандда тўхтатилди (тўлиқ шарҳ)

Про-Лиганинг 33-турида Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасини қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоаларнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Шу куни ўз мухлислари қаршисида тўп сураётган "Динамо" футболчилари биринчи бўлим илк дақиқаларидан бошлаб ҳужумкорликни оширдилар. Биринчи бўлимни 4-дақиқасидаёқ мезбонлар футболчиси  Павел Пуришкинда қулай имконият юзага келди, бироқ унинг қанотдан уюштирган ҳужуми самарасиз якунланди. Учрашувга узоқ йўл босиб етиб келган "Истиқлол" жамоаси футболчилари ҳам "Динамо"нинг ҳужумларига ҳужум билан жавоб бердилар. Биринчи бўлим 18-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Рустам Абдуҳамидов томонидан уюштирилган ҳужум хавфли чиқди, бироқ бу вазиятда омад мезбонлар томонида бўлди, ҳужум самарасиз якунланди. Орадан бир оз вақт ўтиб мезбонлар футболчиси Дамир Темировнинг меҳмонлар дарвозаси томон йўллаган кучли зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишди. Шундан сўнг мезбонларда кетма-кет бурчак зарбаси тепиш имкони юзага келган бўлсада, ҳисоб очилмади. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша мезбонлар футболчиси Дамир Темировда гол уриш учун қулай имконият юзага келган бўлсада, унинг зарбаси голга айланмади. Учрашувнинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим  "Истиқлол" футболчилари ҳужумкор ўйини билан бошланди. Меҳмонлар уюштираётган ҳужумлар натижасида Элёр Акбаровда қулай имконият юзага келди. Лекин ушбу вазиятда "Истиқлол" ҳужумчисининг зарбасига аниқлик етишмади. Шундан сўнг "Динамо" футболчилари ҳужумкорликни оширдилар, меҳмонлар ўз навбатида рақибни қарши ҳужумда жазолашга уриндилар. Учрашувнинг 70-дақиқасига келиб меҳмонлар футболчиси Бобур Аминжонов ҳакам томонидан иккинчи бор сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди. Бу вазият меҳмонларга қўл келди. Ниҳоят учрашувга ташриф буюрган мухлислар гол кўришга муваффақ бўлдилар. 71-дақиқада  мезбонлар футболчиси Дилмурод Каримовнинг чамаси 25-метрлардан йўллаган кучли зарбасини мезбонлар дарвозабони қайтара олмади, 1:0. Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни оширган бўлсалар, меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Учрашув сўнги дақиқаларида ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун вазиятлар юзага келган бўлсада, ҳисоб ўзгармади. Учрашув "Динамо"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.



Про-Лига. "А" гуруҳи.

33-тур.

"Динамо"-"Истиқлол" 1:0. (0:0)

"Динамо": 
27. Шохруҳ Эшбўтаев, 2. Миркомил Локаев, 6. Акмал Холмуродов (с), 10. Павел Пуришкин, 90. Аббос Жумақулов, 17. Жасур Азимов, 20. Дилмурод Каримов, 21. Дамир Темиров, 24. Аваз Агалиев, 41. Суҳроб Иззатов, 70. Отабек Нарзуллаев.

Захира:16. Алижон Алимуҳаммедов, 18. Шерзод Жалилов, 19. Санжар Баратов, 23. Комил Шарофутдинов, 28. Тимур Шарипов, 50. Виктор Григорьев

"Истиқол"12. Нодир Ашурматов, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 10. Элёр Акбаров, 11. Хамидулло Абдуҳамидов, 13. Тимур Султонов, 14. Рустам Абдухамидов, 15. Бобур Аминджонов, 18. Обит Жўрабоев, 22. Сардор Теляков, 30. Элдор Эргашев
Заҳира:1. Ислом Абдуллаев, 2. Азиз Мадалиев, 7. Риза Айвазов, 8. Сардор Сотволдиев, 9. Рахимберди Маматкаримов, 19. Абдулазиз Ёқубов, 21. Элёр Мамасолиев

Четлатиш: Бобур Аминжонов 70



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика