UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  2 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  20 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  3 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  21 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди Янгиликлар

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди

ПРО-Лига 12-турида “Ифтихор” клуби ўз майдонида “Лабса”ни қабул қилди.

Учрашув “Ифтихор” футболчиларининг шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 10-дақиқада Дилмуҳаммад Худойбердиев меҳмонлар дарвозабони билан бирга-бир чиқиб борди. Унинг зарбасини эса “Лабса” посбони қайтарди.  “Ифтихор” футболчилари ҳужумкорликни тобора ошириб бораётган бир паллада, меҳмонлар қарши ҳужумда гол киритишга муваффақ бўлишди. “Лабса” футболчиси Феруз Мўйинов яратилган имкониятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни 0:1 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида “Ифтихор”да қулай имконият юзага келди. Илҳом Алибоев энди рақиб посбони билан яккама-якка қолганига қарамай, қулай имкониятни бой берди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, ташаббус тўлиқ мезбонлар томонига ўтди. Мезбонларда кўплаб имкониятлар юзага келган бўлсада, меҳмонлар  дарвозаси ишғол этилмади. Биринчи тайм 0:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлиги остида бошланди. Меҳмонлар эса ўз навбатида қарши ҳужумлардан самара келтиришга ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 67-дақиқада “Лабса” футболчиси Жавоҳир Шодмонов мезбонларнинг ёш футболчиси Шуҳрат Ўринбоевга қарши қўпол ўйнагани учун унга ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.

Учрашувнинг 75-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Фаррух Ахунов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Таблодаги ҳисоб 1:1 кўириншни ҳосил қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида “Ифтихор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Акмал Холматов рақиб дарвозаисига гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар яна рақиб дарвозасига гол киритишди. “Лабса” дарвозасига киритилган учинчи гол муаллифи Дилмуҳаммад Худойбердиев бўлди.
Учрашув 3:1 ҳисобида “Ифтихор”нинг ғалабаси билан якунланди.



ПРО-Лига.
12-тур.

«Ифтихор» - «Лабса» - 3:1 (0:1)

Ҳакамлар
: А. Раҳимов, Ж. Ҳусниддинов, Ж. Нажмиддинов, Ш. Аъзамов.
Назоратчи: Э. Мусаев.
Комиссар: Б. Арипов.
Голлар: Фаррух Ахунов 75 (пен), Акмал Холматов 83, Дилмуҳаммад Худойбердиеав 90+3,Феруз Мўйинов 12.
“Ифтихор”: 1. И. Жуманов, 5. М. Турсунов, 7. О. Муҳиддинов, 8. А. Холматов, 10. Д. Худойбердиев, 13. У. Матмусаев, 14. М. Юсупов, 19. Ш. Ўринбоев, 21. Н. Юлдашев, 25. И. Алибоев, 77. С. Абдужабборов.
Захира: Ж. Қурбоналиев, П. Шарипов, Б. Абдулнабиев, Ф. Ахунов, А. Комилов, А. Тилабволдиев, А. Носиров.  
 “Лабса”:  Ш. Шамшиддинов, А. Воҳидов, О. Бобоев, Ж. Сайлиев, С. Ашуров, Ф. Мўйинов, Н. Низомов, Ж. Шодмонов, Ф. Асадов, И. Холиқов, Ш. Исматов.
Захира: Р. Ражабов, Х. Ҳасанов, Ж. Жумаев, К. Самиев, Ш. Бегимов, Ф. Шарипов, Ф. Ҳасанов.

Бекзод ТОЛИБОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика