

Гап шундаки, ПРО-Лига “Б” гуруҳида “Хотира-79” – “Шердор” баҳсида мезбонлар таркибида ҳужумчи ўрнига захирадан дарвозабон майдонга тушган. Чемпионатда аранг иштирок этиб келаётган уйчиликлар сафида футболчиларнинг етишмовчилиги юз берган. Акс холда бу каби холат юз бермасди. Яъни учрашувнинг 41-дақиқасида “Хотира-79” ҳужумчиси Алишер Абдувоҳидов кутилмаганда жарохат олиб, ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига мураббийлар мажбурий равишда дарвозабон Мубошер Абдуллаевни туширишга қарор қилди.
Яхши ҳамки, “Хотира-79” посбони жароҳат олмади. Агар воқеалар ривожи шундай тус олганида, мезбонлар ўйинни бир киши кам бўлиб ўтказиши ҳам мумкин эди.



