ПРО-Лига, “А” гуруҳи. Энг кўп мухлис Андижонда. Самарқандда эса аксинча

Narzulla Saydullayev
30 апр 2018, 12:30
Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада ПРО-Лиганинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, тур якунлари бўйича эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Дастлаб мухлислар ташрифи бўйича статистикани эътиборингизга ҳавола этамиз.

ПРО-Лиганинг, “А” гуруҳидаги 4та ўйинига жами 7 206 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 1 801тадан мухлис демакдир.

Ушбу турда энг кўп мухлис Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида кечган “Андижон” – “Шўртан” (0:2) учрашувига ташриф буюрди. 3521 нафар ишқибоз.

Аксинча бу борада энг паст кўрсаткич Самарқандда кузатилди. “Динамо” – “Хоразм” (1:1) учрашувини атига 1109 нафар томошабин бевосита стадионда кузатиб борди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“НОРИН” – “СУРХОН” - 0:0
Ҳақулобод шаҳри. “Шодлик” стадиони. 1320 томошабин.

 “ДИНАМО” – “ХОРАЗМ” - 1:1 (0:0)
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 1109 томошабин.

“АНДИЖОН” – “ШЎРТАН” - 0:2 (0:0)
Андижон шаҳри. “Соғлом авлод” ўйингоҳи. 3521 томошабин.

 “МАШЪАЛ” – “ИСТИҚЛОЛ” - 2:1 (1:0).
Муборак шаҳри. “Б.Вафоев” номли стадион. 1256 томошабин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia