UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  0 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  11 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  6 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

Превью. «Уз-Дунг-Жу»- «Зомин» Янгиликлар

Превью. «Уз-Дунг-Жу»- «Зомин»

Теглар :  УзДонгЖуЗомин
Бугун Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 13 – тур баҳсларига старт берилади.

Бунда Андижон шаҳрининг “Уз-Дунг-Жу” жамоасиЗоминнинг “Зомин” жамоасини ўз уйида қабул қилади.

Жамоалар ўзаро тўртинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ўзаро ўйинларда Андижон жамоаси бир бор, зоминликлар хам бир бор қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган.

Илк бор жамоалар ўткан йилги бириниликда тўқнаш келишган бўлиб, ўшанда Зоминда ўтказилган учрашувда 0:0, андижонда ўтказилган учрашувда эса андижонликлар 6:1 хисобида ғалаба қозонган эди. Сўнги учрашув шу йилги мавсумнинг 4-турида Зоминда ўтказилган бўлиб, зоминликлар 4:1 хисобида ғалаба қозонган эди. Тўплар нисбатида“Уз-Дунг-Жу” жамоаси етти бор, “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозаси томон эса беш бор йўл топа олган.

Жамоаларнинг ўзаро учрашув натижаларишуни кўрсатиб турибдики, Андижонда ўтказиладиган учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз ўтиши кутилмоқда. Бунга сабаб иккала жамоалар мусобақа жадвалида бир хил очко тўплаганлигидандир. Ғалаба қозонган жамоа мусобақа жадвалида ўз ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Демак, 13-турнниг марказий учрашувини диққат билан кузатамиз. Ўртага Олий лига сара яна бир қадам тикилган.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

Имкониятлар: 40/20/40

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2014 ЙИЛ
Иккинчи босқич.3-тур. 25 август (душанба)
«Зомин» (Зомин) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – 0:0. 3215 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Ф. Норсафаров (Қарши), Ш. Қаюмов.
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Б. Раҳимов (14), С. Саримсоқов (20) – Ф. Салохиддинов (30), Ш. Жумабаев (60), А. Комилов (71), И. Қўзибоев (90+5).
Четлатишлар: Б. Рахимов (87), Д. Нуруллаев (87) – А. Қаюмов (87), У. Усмонов (87).

Иккинчи босқич, 14-тур. 18 октябрь (шанба)
«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Зомин» (Зомин) – 6:1.155 томошабин.
Ҳакамлар:
М. Муҳамедов (Тошкентвилояти), С. Еремеев (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент), Б. Рўзиматов.
Назоратчи: В. Шашков (Тошкент).
Голлар: С. Нўъмонов (9), А. Қаюмов (19), Ш. Йўлдошев (27), Х. Йўлдошев (50), Ф. Салоҳитдинов (52), И. Қўзибоев (72) – Д. Исмоилов (78).
Огоҳлантиришлар: Б. Турғунов (41), А. Маҳмудов (85) – А. Абдулхонов (61).

2015 ЙИЛ

Иккинчи босқич.4-тур. 28 август (жума)
«Зомин» (Зомин) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – 4:1. 2256 томошабин.
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), С. Улфатов (Тошкент вил.), Х. Уралов (Тошкент вил.), Ш. Файзиев.
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
Голлар: Ж. Отабеков (49), Д. Тошматов (51), Ш. Жониқулов (70), Э. Каримов (78) – Ф. Салохитдинов (76, пенальти).
Огоҳлантиришлар: И. Холмирзаев (44), У. Набиев (58) – М. Хаитов (21), С. Асқаров (30).
Четлатиш: М. Хаитов (иккинчиогоҳлантириш, 26).

Иккинчи босқич. 13- тур. 22 октябрь (пайшанба)
«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар
:И. Худайдатов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Ф. Ярмухамедов (Тошкент)
Назоратчи:М. Исмаилов (Тошкент).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика