UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  0 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  8 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   1 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  15 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

ПРЕВЬЮ. «СЎҒДИЁНА» - «ОЛМАЛИҚ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «СЎҒДИЁНА» - «ОЛМАЛИҚ»

Олий лиганинг 15-турида "Олмалиқ" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби меҳмони бўлади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
9 август. Зомин. “Зомин” стадиони. 17:45
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), М. Саидқосимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 9 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 4та ўйинда ғалабага эришган. 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 23та гол киритиб ўз дарвозаларидан 19 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 15, “Сўғдиёна” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

Дастлабки даврадаги ўйинда голлар шоуси кузатилган. “Олмалиқ” сафида Дилявер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (иккита) гол уришган. Бунга “Сўғдиёна”дан Сухроб Қобилов ва Сардор Эминов жавоб беришган – 4:2.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган 4 учрашув:
04.08.2013 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 2:2
15.10.2011 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 5:2
23.03.2009 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 3:2
20.09.2008 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – икки ғалаба ва икки дуранг. Охирги учта ўйинда меҳмонлар иккитадан гол уришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика