UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Превью. "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" Янгиликлар

Превью. "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити"

"Реал" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг охирги ўйинлари қаторидан гранд жамоалар тўқнашуви ҳам ўрин олган. Бизни олдинда мусобақа фаворитлари қаторида тилга олинган икки жамоа беллашуви, замонамизнинг энг кучли мураббийларидан ҳисобланган икки мутахассис тўқнашуви кутиб турибди. Афсус, бундай жуфтлик жуда эрта юзага келди, ахир бу тўқнашув ҳеч бўлмаганда ярим финал даражасига тўғри келарди.


Мусобақа йўли

"Реал" Чемпионлар Лигасидаги иштирокини жуда омадсиз бошлади ва дастлабки ғалабасини 3-турдагина қўлга киритди. Ўшанда ҳам "Галатасарай" минимал ҳисобда таслим этилди. Қуръа мадридликларга омадли келди десак, муболаға бўлмайди. Гуруҳ босқичида "қаймоқранглилар" икки осон рақибга эга бўлишди. Қанчалик уринмасин "Брюгге" ва "Галатасарай" тажрибали испанлар билан плей-офф йўлланмаси учун чинакамига кураша олмайди. Иккинчи ўриндан "Реал" ҳавотирланмаса ҳам бўларди, лекин қайсидир паллага келиб, шу натижа ҳам қўлдан чиқишига сал қолди. Биринчи ўрин учун курашда эса ПСЖ ортиқча қийинчиликсиз Зидан шогирдларини ортда қолдириб кетди. Айнан шу сабабли 1/8 финал босқичидаёқ "қаймоқранглилар" шундай жиддий рақибга рўпаро келдилар.

"Шаҳарликлар" навбатдаги иштирокларида ҳам гуруҳ босқичини жуда осон босиб ўтди. "Сити" фақатгина икки бор очко йўқотди, "Аталанта" ва "Шахтер" билан дуранг. Аммо дастлабки уч турда 100% натижа кўрсатган жамоа бироз бўшашиши ҳам мумкин эди. 


Муҳим жиҳатлар

"Ман Сити" ЕЧЛдан қуруқ қолиши мумкин, аммо бу ҳали аниқ эмас. 


Икки ҳафта аввал футбол оламида шов-шувли хабар тарқалди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири, сўнгги йилларда Англия номидан халқаро аренада мунтазам иштирок этиб келаётган "Ман Сити" икки йилга мусобақадан четлатилиши мумкин. "Шаҳарликлар" хўжайинлари бемалол дам олиб, тушларида ўз жамоалари ЕЧЛ совринини боши узра кўтараётганини кўраётгандилар, лекин энди "Сити" неччи мавсумдан буён интилаётган ғалаба яна бир неча йилга қолдирилиши мумкин.

Катта клублар ортиқча эътибор ҳам бермаётган, қайсидир маънода менсимаётган МФП туфайли бундай кескин жазони ҳеч ким кутмаганди. УЕФА вакиллари "бойвочча бўлсанг ўзингга" дейишди чоғи, Европанинг энг бой клубларидан бирига бундай чора кўриш ниятидалар. Ҳозир томонларнинг ҳовури анча босилди, "Сити" қарорни қайта кўриб чиқиш борасида ариза топширади ва жазо умуман қўлланилмай, йўқ бўлиши ҳам мумкин. "Шаҳарликлар"нинг "қўли анча узун" ва ўша "қўллар" имкон қадар вазиятни қутқаришга ҳаракат қилади. Уёғини энди вақт кўрсатади. Ҳозир, шунчаки, Чемпионлар Лигаси "Сити" учун икки баробар муҳимроқ аҳамият касб эта бошлаганини таъкидлаш мумкин. Гвардиола шогирдлари ғалаба учун бор кучларини, керак бўлса унданда кўпроғини беришга тайёрлар. 


"Реал" кетма-кет икки бор қоқилди, "Сити" яна ғалаба қозонмоқда. Жамоалар ҳолати ҳақида

Мадридликлар охирги иккита ўйинда муаммоларга дуч келишди. Деярли ютилган учрашувда дуранг ва аутсайдердан қабул қилинган мағлубият. "Реал" шу тариқа етакчиликни "Барселона"га топшириб қўйди. Бу учрашувларда "қаймоқранглилар" ҳимоя чизиғи буткул ўзига ўхшамади. Охирги 4 ўйинда "Реал" 8та гол қўйиб юборди. Таққослаш учун: Примеранинг ундан олдинги 21 ўйинида у 9 та гол ўтказиб юборганди. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқдек. Шу ўринда, "Реал"нинг охирги беллашувлардаги рақиблари исталган позиция бўйича "Ман Сити"нинг яқинига ҳам кела олмасди.

Инглизлар ҳам идеал ўйин намойиш қилишмаяпти. Кетма-кет "Тоттенхэм" ва "МЮ"дан учралган мағлубият, яна бу ўйинларда Пеп шогирдлари умуман гол ура олишмади. Омадсизликларни "шаҳарликлар" икки қуруқ ўйин ва ғалабалар билан ювишга улгуришди. Жумладан, иккинчи ўрин учун курашиш ниятида бўлган "Лестер" билан ўйинда ғалаба, гол ўтказилмади. Сўнгги икки ўйинда иккита ғалаба ҳар ҳолда рақибнинг ҳолатидан яхшироқдек.


Азар — out, Стерлинг — in. "Реал" учун сезиларли, лекин тўлдириб бўлмас йўқотиш эмас 

Эден Азардан Мадридда жуда кўп нарса кутишганди, кутишмоқда ҳам. Янги етакчи, биринчи даражали юлдуз бўлишидан умид қилишганди, лекин ҳозирча Азар буларнинг ҳеч бирини амалга ошира олмади. Мавсум аввалида футболчи янги жамоага, чемпионатга мослашиши, таътилдан сўнг спорт формасини тиклашига вақт талаб этилди. Кейин ишга жароҳатлар, жиддий жароҳатлар аралашди. Англияда оёғидан анча-мунча зарба қабул қилган бельгиялик Испаниядаги илк мавсумдаёқ Туманли Альбионда 7 йилда ўтказиб юборганча ўйиндан четда қолди. "Реал" мавсумнинг асосий қисмида усиз вазият чиқишига тўғри келди, бу сафар ҳам Азарсиз мақсадга эришиш талаб қилинади. 

"Ман Сити" унданда улканроқ йўқотишга дуч келиши мумкин эди. Сабаби Рахим Стерлинг "шаҳарликлар"нинг етакчиси, у Чемпионлар Лигасида жамоанинг тўпурари ва унинг майдондаги ўрнини тўлдиришнинг деярли иложи йўқ. Охирги икки ўйинни Рахим жароҳат сабаб ўтказиб юборди, "Реал" билан биринчи ўйинда ҳам унинг майдонга тушиши сўроқ остида эди, бироқ Гвардиола матбуот-анжуманида барчасига ойдинлик киритди ва саволларга ўрин қолдирмади.

Гвардиола ва Зидан нафақат "соч турмаги" билан бир-бирларига ўхшайдилар, балки уларнинг жамоалари ҳам бир хил 4-3-3 тактик схемасида ҳаракат қилади. Ўзаро ўйинда мураббийлар кескин ўзгаришларга қўл уришмаса керак. Ҳар ҳолда биринчи ўйинда...


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика