UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Превью: "Қўқон-1912" - АГМК Янгиликлар

Превью: "Қўқон-1912" - АГМК

АГМК матбуот хизмати Суперлиганинг 24-тур доирасидаги "Қўқон-1912"га қарши ўйин олдидан учрашувга аталган первьюни тақдим этди.

"Қўқон-1912" - АГМК ўртасидаги тўқнашув тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, устунлик олмалиқликлар тарафида. Ҳозирга қадар ўтказилган 11 учрашувда АГМК 6 маротаба ғалаба нашидасини сурган. Шунингдек, 2 ўйинда дуранг қайд этилган ва 3 беллашувда "Қўқон-1912" жамоасининг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам табиийки олмалиқликлар фойдасида: 19-14.

Ушбу жамоалар тўқнашувида энг йирик ҳисоб жорий мавсумда қайд этилди. Олмалиқда меҳмон бўлган қўқонликлар дарвозасига АГМК 7 маротаба йўл топиб, якунда 7:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

ОКМК

Зафар Полвонов - 10', Дилшод Жўраев - 32', Зафар Полвонов - 38', Дилшод Жўраев - 72', Зафар Полвонов - 75', Зафар Полвонов - 79', Зафар Полвонов - 90'

Суперлига. 3-тур

07/04/2019, 17:15

1
:
7
Тугади

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 56'

45'
90'
10'  Зафар Полвонов
10'  Жасур Ҳасанов О
32'  Дилшод Жўраев
32'  Жасур Ҳасанов О
38'  Зафар Полвонов
38'  Миржамол Қосимов
46'  Муроджон Тошматов (Камрон Саидазимов)
72'  Дилшод Жўраев
75'  Зафар Полвонов
75'  Акмал Шораҳмедов
76'  Миролюб Костич (Шерзод Файзиев)
79'  Зафар Полвонов
79'  Зоҳир Пиримов
80'  Жасур Ҳасанов О (Санат Шихов)
87'  Камрон Саидазимов
90'  Зафар Полвонов
20'  Иқбол Маликжонов
27'  Иқбол Маликжонов
46'  Жасур Ҳасанов (Милош Николич)
46'  Темур Усмонов (Шаҳбоз Эркинов)
56'  Мурод Холмуҳамедов
71'  Ойбек Рустамов
76'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Авазхон Маматхўжаев)

Мазкур жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида ҳам олмалиқликлар кўпроқ ғалабани тантана қилган. "Қўқон-1912" ҳозирга қадар ўз уйида ўтган 5 учрашувдан 2тасида ғалаба қозонган бўлса, қолган 3 ўйинда АГМК устунликка эришган. Қизиғи, Қўқондаги ўйинларда ҳозирча дуранг қайд этилгани йўқ.

Турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, айни пайтда АГМК 26 очко билан 9-ўринда бормоқда. "Қўқон-1912" эса 24 очко тўплаб 11-поғонани эгаллаб турибди.

Мазкур ўйинни биринчи даврада бўлгани каби тажрибали ҳакам Шерзод Қосимов бошқаради. Мазкур тайинлов Шерзод Қосимов учун АГМК иштирокидаги 18-ўйинга айланади.

Бунга қадар Шерзод Қосимов олмалиқликлар ўйинларини 17 маротаба бошқарган ва унда турли хил натижалар қайд этилган. Шерзод Қосимов бошқарган ўйинларга эътибор қаратадиган бўлсак, тажрибали рефери бошқарган учрашувларда АГМК  7 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган. Олмалиқда ўтган ўйин АГМК ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг бенифисига айланиб кетган ва ҳужумчи бешта гол урганди. Шунингдек, қолган иккита тўпни шу куни дубль қайд этган Дилшод Жўраев киритганди.

Эслатиб ўтамиз, Қўқонда кечадиган "Қўқон-1912" — АГМК ўртасидаги ўйин 23 ноябрь куни соат 14:30да бошланади.

Қўқон-1912

Қувондиқ Рўзиев - 90'

Суперлига. 24-тур

23/11/2019, 14:30

3
:
1
Тугади

ОКМК

Зафар Полвонов - 27', Миржамол Қосимов - 30', Элгужа Григалашвили - 69'

45'
90'
90'  Қувондиқ Рўзиев
27'  Зафар Полвонов
30'  Миржамол Қосимов
69'  Элгужа Григалашвили

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика