UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  2 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   2 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «ОЛМАЛИҚ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «ОЛМАЛИҚ»

“Қизилқум” ва “Олмалиқ” олий лигада 11 марта тўқнаш келишган.
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
3 ноябрь. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), В, Лушин (Гулистон), Ф. Ҳасанов (Наманган), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Ушбу ўйинлардан 6тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 3та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 20та гол киритган, зарафшонликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 13та. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 20 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 11 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 2:0.

Биринчи даврадаги баҳсда “Олмалиқ” муваффақиятга эришган. Шахбоз Эркинов ва Мўйдин Мамазулумов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилишган бўлса, Олим Навкаров “Олмалиқ” дарвозасига гол урганди – 2:1.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
06.10.2012 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 2:1
27.06.2011 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:3
22.05.2010 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 1:0
11.04.2009 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 0:1
19.04.2008 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонидаги 5та ўйиннинг учтасида мезбонлар ғалаба қозонишганю Бир марта дуранг қайд этилган ва бир марта (2009 йил) “Олмалиқ” сафарда уч очкони қўлга киритган. “Қизилқум” ўз уйидаги охирги 3та ўйинда бу рақибга мағлуб бўлмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика