UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  1 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  1 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  5 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  13 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Теглар :  НефтчиҚизилқум
Олий лиганинг навбатдаги турида "Нефтчи" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Нефтчи» (Фарғона)
25 июнь 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Қизилқум” ва “Нефтчи” олий лигада 32 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 19та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 8 марта водий клубини таслим қилган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 55:29. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 62 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 29 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

2015 йил дастлабки даврадаги Навоийдаги баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. Ўша ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Фарғонада эса майдон эгалари Отабек Исроилов ҳамда Шерзод Ҳакимов киритган тўплари эвазига зафар қучишганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
01.07.2015 «Қизилқум» - «Нефтчи» 0:0
22.08.2014 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:0
04.05.2013 «Қизилқум» - «Нефтчи» 3:1
13.05.2012 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
06.08.2011 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 16та ўйиннинг 8тасида мезбонлар 3 очкога эга чиқишган. Уч марта “Нефтчи” сафарда дурангга эришган. Фарғона клуби 9 бор сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги етти ўйинда “Қизилқум” ўз уйида бу жамоага умуман ютқазмаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика