UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  7 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  8 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3

Превью. "Қизилқум" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Насаф"

Олий лиганинг 11-турида "Қизилқум" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «НАСАФ»
6 июнь. Навоий. "Ёшлик" спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Ильясов, М.Саидқосимов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Қизилқум” ҳамда “Насаф” ҳамда клублари олий лигада шу кунгача 28 бор куч синашишган. “Аждарлар” 17та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 52:31. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 56 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 23 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.

Ўтган мавсум ҳар иккала баҳсда ҳам “аждарлар” ғалаба қозонишган. Қаршида “Қизилқум” рақибга етарлича қаршилик кўрсата олмаган. Артур Геворкян (3та), Зоҳид Абдуллаев, Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиязов, Эркин Бойдуллаевнинг голларига “Қизилқум” фақат Андрей Власичевнинг пенальтидан урган голи билан жавоб беришган – 7:1. Навоийдаги баҳсда битта гол урилган. Иккинчи бўлимда Мақсуд Каримов мезбонларни хафа қилган – 0:1.  

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2013 «Қизилқум» - «Насаф» 0:1
21.09.2012 «Қизилқум» - «Насаф» 1:1
10.03.2011 «Қизилқум» - «Насаф» 0:1
16.10.2010 «Қизилқум» - «Насаф» 1:2
12.09.2009 «Қизилқум» - «Насаф» 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” уйида кечган баҳсларда мезбонлар 5 марта ғалаба қозонишган. Учта ўйинда дуранг қайд этилган. “Аждарлар” эса сафардан 6 бор уч очко билан қайтишган. “Қизилқум” ўз майдонида ўтган охирги бешта ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика