UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  10 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  28 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

Превью. "Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти

Бугун Қаршида Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Бу икки клуб ҳозирга қадар Суперлигада 50 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Насаф" 30 та ўйинда ғалаба қозонган, 7 та баҳсда "Қизилқум"нинг қўли баланд келган. Яна 13 та учрашувда томонлар дуранг ўйнашган. Ўзаро ўйинларда "аждарлар" 94 та гол уришган ва 49 та гол ўтказиб юборишган.

"Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти - 4 та дуранг ва 6 та мағлубият. Сўнгги бор Навоий клуби 2018 йилги мавсумда ўз майдонидаги баҳсда "Насаф"ни мағлуб этган - 2:0.

Агар "Насаф" майдонидаги ўйинларга эътибор қаратсак "Қизилқум" ўз тарихида фақат бир марта (2008 йил) Қаршидан ғалаба билан қайтган. Яъни 16 йилда буён "Қизилқум" бу жамоани сафарда мағлуб эта олмаяпти.

"Насаф" майдонида ўтган охирги 5 та ўйин:
19.08.2023 "Насаф" – "Қизилқум" 0:0
17.05.2022 "Насаф" – "Қизилқум" 5:0
16.09.2021 "Насаф" – "Қизилқум" 2:1
10.09.2020 "Насаф" – "Қизилқум" 4:0
10.05.2019 "Насаф" – "Қизилқум" 1:1

"Насаф" мавсумни ўз уйида "Олимпик" устидан ғалаба билан бошлади - 2:0. Сўнгра Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади - 0:0. "Насаф" ҳозирча Суперлигада гол ўтказмаган ягона клуб бўлиб турибди.


"Насаф" — "Қизилқум"
16 март 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам:
Абдурашид Хубойберганов
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Турғун Жумабоев
ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов
АВАР ҳаками: Ришат Нугманов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Даврон Иброҳимов.




Насаф

Алибек Давронов - 18', Муродбек Раҳматов - 42'

Суперлига. 3-тур

16/03/2024, 19:00

1
:
2
Тугади

Қизилқум

Акаки Шулая - 64'

45'
90'
18'  Алибек Давронов
42'  Муродбек Раҳматов
42'  Акмал Мозговой
47'  Марко Станоевич
56'  Муродбек Раҳматов
61'  Марко Станоевич (Жавоҳир Сидиқов)
61'  Виктор Да Сильва (Темур Чогадзе)
61'  Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов)
65'  Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев)
65'  Муродбек Раҳматов (Ғолиб Ғайбуллаев)
89'  Ойбек Бозоров
18'  Илҳом Ваҳобов
46'  Даврон Анваров (Гиорги Кухианидзе)
46'  Диёр Раҳматиллоев (Жамолиддин Убайдуллаев)
64'  Акаки Шулая
64'  Самандар Шукуруллаев
83'  Илҳом Ваҳобов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+3   
16 мар 13:21:22
Бешим
Ассалому алайкум, сайт масъуллари, аввало шу ерга ёзаётганим учун узр. Анчадан бери шу нарсани ӯйлайман. Нега футболчиларимизнинг исм фамилиялари ОАВда ва футболкаларида имло хатоси билан ёзилади? Шунга қарайдиган бирор масъул борми? Масалан, İbrohimov, Muhammad сингари исм фамилиялар Ibrokhimov, Mukhammad деб ёзишади. Футболчиларни исм фамилиясини ёзадиган алломалар ӯзбекча исм фамилиялар олдин русчага ӯгирилиб кейин инглизча ёзмасдан бирданига оригиналда ёзаверсин. Яқинда Abduqodir Husanov ни Abdukodir khusanov деб ёзилганини кӯриб жаҳлим чиқди. Инглиз тилида ҳам H, Q ҳарфлари бор. Авваллари Hasanov ни khasanov, Ahmedov ни Akhmedov деб ёзишарди. "Х" ва "Ҳ" ни фарқлай олишмайди, Қ ни к деб ёзишади. Шу хабарни ӯқиб чиқиб, эътибор берсангиз хурсанд бӯлардим.
+1   
16 мар 14:21:28
⭐⭐⭐GoldStar⭐⭐⭐
BUNDAN KEYIN HAM YUTOLMASIN!!!!
   
16 мар 16:32:01
Жахонгир-9
Хозирда Жамоаланинг ўтган уйин натижаси бўйича бахо бермаслик керак.Қизилкумни ўтказган икки уйинини кўрдим.Хужумкорлик бор.Насаф учун Кизилкумнинг янгиланган состави Бир оз қийинчилик тугдириши аник.Чунки Кизилкумда бўйдор ўйинчилар бор.Бердиев буларни хисобга олиш керак.Агар Насаф Утган уйинларнинг 1 тайимидек "Шалвираб" уйнаса Кизилкум йирик хисобда ютиб кетади..Бу ўйин Грантлар-Навбахор,Пахтакор,Нефтчи учун хам мухим.Чунки Улар учун хам Қизилкум чнгиланган жамоа.Кизкаси Қизилкум -Чакилмаган ёнғок.Нима бўлганда хам Насафга Омад.Манимча Зохир Пиримов қизилкумга бахо беришда адашган.Насаф тактикасини янгилаб бориши керак.Булмаса кейинги уйинларда кийин булади.
   
16 мар 16:14:51
Арсенал 14
Qizilqum- Bunyodkor 3-1. Qizilqum-Surxon 2-1. Qizilqum-Nasaf (1-1) taxminim
   
16 мар 13:39:04
Саидмурод
Бешим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум, сайт масъуллари, аввало шу ерга ёзаётганим учун узр. Анчадан бери шу нарсани ӯйлайман. Нега футболчиларимизнинг исм фамилиялари ОАВда ва футболкаларида имло хатоси билан ёзилади? Шунга қарайдиган бирор масъул борми? Масалан, İbrohimov, Muhammad сингари исм фамилиялар Ibrokhimov, Mukhammad деб ёзишади. Футболчиларни исм фамилиясини ёзадиган алломалар ӯзбекча исм фамилиялар олдин русчага ӯгирилиб кейин инглизча ёзмасдан бирданига оригиналда ёзаверсин. Яқинда Abduqodir Husanov ни Abdukodir khusanov деб ёзилганини кӯриб жаҳлим чиқди. Инглиз тилида ҳам H, Q ҳарфлари бор. Авваллари Hasanov ни khasanov, Ahmedov ни Akhmedov деб ёзишарди. "Х" ва "Ҳ" ни фарқлай олишмайди, Қ ни к деб ёзишади. Шу хабарни ӯқиб чиқиб, эътибор берсангиз хурсанд бӯлардим.
Жуда тугри. Иброхим Ибрагимов, йоки Искандеров ва шу каби бир канча холатларни мухокама килиш мумкин. Йозайотганларга фарки йук экан, шу фамилия эгаларига нима булган.
   
16 мар 13:36:33
Komiljon Boborasulov
Бешим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум, сайт масъуллари, аввало шу ерга ёзаётганим учун узр. Анчадан бери шу нарсани ӯйлайман. Нега футболчиларимизнинг исм фамилиялари ОАВда ва футболкаларида имло хатоси билан ёзилади? Шунга қарайдиган бирор масъул борми? Масалан, İbrohimov, Muhammad сингари исм фамилиялар Ibrokhimov, Mukhammad деб ёзишади. Футболчиларни исм фамилиясини ёзадиган алломалар ӯзбекча исм фамилиялар олдин русчага ӯгирилиб кейин инглизча ёзмасдан бирданига оригиналда ёзаверсин. Яқинда Abduqodir Husanov ни Abdukodir khusanov деб ёзилганини кӯриб жаҳлим чиқди. Инглиз тилида ҳам H, Q ҳарфлари бор. Авваллари Hasanov ни khasanov, Ahmedov ни Akhmedov деб ёзишарди. "Х" ва "Ҳ" ни фарқлай олишмайди, Қ ни к деб ёзишади. Шу хабарни ӯқиб чиқиб, эътибор берсангиз хурсанд бӯлардим.
Assalomu Aleykum, Siz yuqorida takidlagan, Ibrokhimov, Khusanov, Djeparov va shu kabi ismlar xalqaro standartlarga mos keladi. To'g'ri O'zbek tiliga nisbatan xurmatsizlik deb o'ylashingiz mumkin. Lekin bu ayni paytda biz uchun to'g'ri qaror. Chunki klublarni moliyaviy holati bir ahvol. Superliga uchun O'zbek tilida, Championlar ligasi, OFK kubogi uchun ingliz tilida yozilgan formalarni sotib olish, buyurtma berish qiyinroq masala deb bilaman. Undan eng variant hozirgi holati yaxshi
-1   
16 мар 15:48:44
Azizjon Abrorov
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф Қизилқум ўйини қизиғи йўқ, ана Маҳалла ёки Дунё бўйлаб ёки Ёшларда кўрсатинглар, бизга Кальяри ўйини керак
каляри йук урнига насаф кзилкум Калярини куйиши керак эди сутаклар керемас махалда куяди булар хамма кутвотувди
-2   
16 мар 14:40:22
Мирзаев А.
Насаф Қизилқум ўйини қизиғи йўқ, ана Маҳалла ёки Дунё бўйлаб ёки Ёшларда кўрсатинглар, бизга Кальяри ўйини керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика