Превью. "Қизилқум" - "Андижон"

Narzulla Saydullayev
25 апр 2015, 10:30
Юрий Лукин бошчилигидаги "Қизилқум" клуби Навоийда Эдгар Гесс бошқараётган "Андижон" клубини қабул қилади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
25 апрель 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, А.Усмонов, С.Шоюсупов, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 26 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 13 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 11 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 45:38. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 41 очкони, “Андижон” эса 35 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил Навоийдаги учрашув тақдирини битта гол ҳал қилганди. Шерали Жўраевнинг иккинчи бўлимда урган голи “Қизилқум”га ғалаба келтирганди – 1:0. “Андижон” эса ўз майдонида Абдулатиф Абдуқодиров ва Азиз Ибрагимовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучган.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

23.03.2014  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
15.06.2012  «Қизилқум» – «Андижон»  1:2
13.08.2011  «Қизилқум» – «Андижон»  2:0
15.05.2010  «Қизилқум» – «Андижон»  2:1
26.09.2009  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” клуби ўз тарихида “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 13та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012) ва бир бор дуранг (2008) ўйнаган. Қолган 11 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган.   

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›