Превью. "Орол" - "Истиқлол"

Narzulla Saydullayev
6 апр 2018
"Орол" - "Истиқлол" жамоалари ўзаро икки маротаба тўқнаш келишган.

Ҳар икки ўйин 2017 йилда ўтказилган. Дастлабки баҳс 25 май куни 11-тур доирасида Фарғонада бўлган, унда "Истиқлол" вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи учрашувда эса фарғоналиклар Нукусдан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтишган. Тўплар нисбати 4:1 "Истиқлол" фойдасига.

Бугунги учрашув жамоалар учун ўзаро 3-ўйин бўлади. "Орол" оқ рангли, "Истиқлол" эса кўк рангли спорт формасида ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамиз, учрашув 16:00да старт олади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Истиқлол” матбуот хизмати