UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  1 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф"

"Олмалиқ" ва "Насаф" клублари 13-турда тўқнаш келишади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Насаф» (Қарши)
22 июнь. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Насаф” олий лигада жами 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” шу кунгача “Насаф”ни мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 21:9. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 26 очкони, “Олмалиқ” эса 5 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Олмалиқ”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган йил ҳар иккала баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Биринчи турда Қаршида бўлиб ўтган ўйинда дастлаб олмалиқликлар Зафар Полвонов ва Шахбоз Эркиновнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишган, учрашув сўнггида Илҳом Шомуродов ва Ботир Қораевнинг киритган тўплари “аждарлар”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 2:2. Сўнгги турда Олмалиқдаги учрашувда Зафар Полвонов ва Артур Геворкян икки мартадан тўп киритишган – 2:2.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.11.2013 «Олмалиқ» - «Насаф» 2:2
03.08.2012 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:1
22.10.2011 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0
16.05.2010 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0
29.06.2009 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бўлиб ўтган олти ўйиндан тўрттасида дуранг қайд этилган. Икки учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика