UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  19 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 19:31"Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити". Англия кубоги финали учун таркиблар маълум  6 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" (матнли трансляция)  8 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  2 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган.
«НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»
29 октябрь. Фарғона. "Қиргули СК". 15:00
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Р.Шояҳметов, Т.Гайнулин, В.Агишев.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Кичик устунлик “Пахтакор” томонида. 19та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 70та гол киритиб ўз дарвозасидан 59 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 64 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган. 

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки даврадаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилганди. “Шерлар” ҳимоячиси Даврон Ҳошимов иккинчи бўлим бошида “Нефтчи” дарвозасини узоқ масофадан туриб ишғол қилганди – 1:0. Қизиғи ўша ўйинни ҳам айнан Олим Толибжонов бошқарганди.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
11.06.2012 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» - «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:3
09.09.2009 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:2
23.11.2008 «Нефтчи» - «Пахтакор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан уч марта уч очко билан қайта олган холос. Водийда бўлиб ўтган охирги учта ўйинда “шерлар” ғалаба қозона олишмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика