UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  2 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Бунёдкор" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" клуби сафарда "Нефтчи" билан куч синашади.
«Нефтчи» – «Бунёдкор»
25 октябрь 2014. Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, Р.Шояхметов, А.Мўминов.
Назоратчи: Г.Имомов.
 
“Нефтчи” ва “Бунёдкор” олий лигада 15 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:6. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 36, “Нефтчи” 6 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Дастлабки даврада Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. 82-дақиқада Темур Аюповнинг урган голига меҳмонлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов 90-дақиқада жавоб берганди – 1:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
18.09.2010 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:3
23.03.2009 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақиб билан баҳсда фақат бир марта ғолиб чиққан (2008 йил). Бир марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган (2011 йил). Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалаба қозонишган. Фарғоналиклар ўз майдонларида “Бунёдкор”ни 5 йилдан буён юта олишмаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика