UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  4 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  3 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин

Апрель ойи учрашувларга бой тарзда ўтмоқда. Тақвим бўйича ҳар куни расмий ўйин бор.

Бугун Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган икки жамоа "Нефтчи" ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида Фарғонада тўқнаш келади. Тақвим бизга яна бир ажойиб ўйинни туҳфа қилмоқда. Футболда умуман спортда шундай қоида борки, унда дуранг томон бўлмайди. Ғолиб ёки мағлуб. 18:00да старт оладиган баҳс ечими топилмаётган мана шу нарсага ойдинлик киритиб бериши керак. Тўғри бу кубок, ҳали олдинда чемпионатда ҳам улар яна курашишади. Лекин ундан аввал биз ким аслида ким эканлиги, ҳақиқий кучли жамоа номини аниқлаб олишимиз шарт. Суперлига олдидан бу хулосаларни билдиришга ҳам кўмаклашса ажабмас. 

"Нефтчи" матбуот хизмати томонидан чиқарилган постер


Кубоклардаги ўзаро ўйинлар 

"Нефтчи"ни совринлар сари етаклаётган Виталий Левченко бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин. Статистика кубок учрашувларида "Нефтчи"нинг "Бунёдкор" устидан бирор маротаба ғалаба қозона олмаганини кўрсатмоқда. 4та учрашувнинг барчасида "қалдирғочлар" муваффақиятли парвозни амалга ошира олган. Бирида Юрий Саркисян, иккинчисида Вадим Абрамов майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. 

28.07.2017. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 3:1

30.06.2017. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2

04.07.2010. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 4:1

30.06.2010. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:3

Тўпурарлар

Кубок баҳсларида "Нефтчи" дарвозабонларини энг кўп ҳафа қилган футболчи Ривалдо ҳисобланади. 2010 йил Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2та учрашувда рақибга 3та гол урган. Кейинги ўринда Стевица Ристич ва Анвар Бердиев, Достон Ҳамдамов, Музаффар Музаффаров 2тадан тўп киритган. 

Ривалдо - 3

Стевица Ристич - 2

Анвар Бердиев - 2

Достон Ҳамдамов - 2

Музаффар Музаффаров - 2

Денилсон - 1

Воҳид Шодиев - 1

Отабек Шукуров - 1

Миржамол Қосимов - 1

Вадим Чемиртан - 1

Суперлигадаги иштирок 

"Нефтчи" ва "Бунёдкор" турнир жадвалида 13 очкодан тўплаган ҳолда 1-2 ўринларни эгаллаб туришибди. Фарғоналиклар 5та баҳсда 11та гол урган бўлса, дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан. Пойтахт клубида тўплар нисбати 9-2. "Нефтчи" Суперлига доирасида 7та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Водийликлар сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган. "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўшанда "қалдирғочлар" 6та турнинг барчасида ғалаба қозонганди. 

Нурилло Тўхтасинов кубокда "Нефтчи"га ёрдам бера олмайди

Бугунги қарама-қаршилик олдидан "Нефтчи"да жидди йўқотиш бор. Нурилло Тўхтасинов "Андижон" билан учрашувда ҳакам томонидан четлатилган эди. Лутфулла Тўраев тикланиш жараёнида. Нурилло Тўхтасиновдан бу йил ажойиб кўрсаткич 3+2. У 5та турда "Нефтчи"нинг 3та голига муаллифлик қилди ва 2та ассистни амалга оширди. 

Барчага ёқимли томоша тилаймиз!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика