UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Превью. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўз майдонида Қўқоннинг "Қўқон-1912" клубини қабул қилади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
14 май 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

“Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” клублари олий лигада шу кунгача 20 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 14та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 43:22. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 44 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 14 очкони қўлга киритган. “Лочинлар”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1га тенг бўлса, қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси – 3:2.

2015 йил дастлабки даврадаги ўйинда Сергей Георгиевнинг урган голи "Навбаҳор"га сафарда ғалаба келтирганди - 0:1. Намангандаги учрашувда Фурқат Ҳасанбоев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ Шаҳбоз Эркиновнинг иккита голи “Навбаҳор”га 3 очко олиб берганди – 2:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.10.2015 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 2:1
11.06.2003 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 5:1
06.04.2002 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 2:0
26.06.2000 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 5:4
23.10.1999 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида ўтказган 10та ўйиннинг барчасида ғолиб чиққан. "Қўқон-1912" ушбу жамоа майдонидан умуман очко ололмаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика