Превью. «Навбаҳор» – «Бухоро»

Narzulla Saydullayev
14 сен 2013
“Навбаҳор” ва “Бухоро” олий лигада 41 бора тўқнаш келишган.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Бухоро» (Бухоро)
14 сентябрь. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, М.Саидқосимов, О.Абдувасилов, Д.Каримов
Назоратчи: Б.Галеев.

Натижалар “Навбаҳор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 21та ўйинда ғолиб бўлишган, “Бухоро” ҳисобида эса 13та ғалаба бор. 7та ўйинда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 75:47. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 70, “Бухоро” эса 46 очкони қўлга киритган.

“Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0га тенг. “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса 6:1.

Биринчи даврада Бухоро мезбонлик қилган ўйинда дуранг қайд этилган. Алишер Маҳмудов пенальтидан ҳисобни очганди, учрашув сўнггида Ғайрат Жўраев гол уриб “Навбаҳор”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 1:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
28.04.2012 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
10.06.2011 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:0
23.03.2009 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
02.11.2008 «Навбаҳор» - «Бухоро» 0:1
14.04.2007 «Навбаҳор» - «Бухоро» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган 20та ўйиннинг 15тасида “лочинлар” муваффақият қозонишган. 3та ўйинда дуранг қайд этлган бўлса қолган 2 баҳсда “Бухоро” сафардан ғолиб сифатида қайтган. “Навбаҳор” охирги учта ўйинда рақиб дарвозасига биттадан гол уриб келмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia