UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Превью. "Насаф" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Қизилқум"

Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«Насаф» (Қарши) – «Қизилқум» (Навоий)
16 апрель 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: В. Агишев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
УзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Насаф” ҳамда “Қизилқум” клублари олий лигада шу кунгача 30 бор куч синашишган. “Аждарлар” 18та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 55:32. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 60 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 24 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.

2014 йил 11-турда Навоийдаги баҳсда ҳисобни мезбонлар ҳимоячиси Акмал Рустамов очганди. Орадан кўп ўтмай Игорь Таран ўйиндаги сўнгги голни уриб ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Қаршида мезбонлар Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг голлари эвазига ғалаба қозонишганди – 2:0.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
29.06.2013 «Насаф» - «Қизилқум» 7:1
07.05.2012 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
01.11.2011 «Насаф» - «Қизилқум» 2:1
12.04.2010 «Насаф» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Насаф” уйида кечган баҳсларда мезбонлар 12 марта ғалаба қозонишган. Икки ўйинда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” эса сафардан фақат бир марта (2008 йил) бор уч очко билан қайтган. Охирги 6та ўйинда “Насаф” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика