Превью. “Насаф” — “Ал Виҳдат"

Narzulla Saydullayev
11 апр 2022
”Аждарлар” эртага ОЧЛ 2-турида Иорданиянинг энг совриндор жамоаларидан бири “Ал Виҳдат” жамоаси билан куч синашади.

Бу жамоалар ҳам бир-бирига бегона эмаслар. Жамоалар 2011 йилда ОФК Кубоги ярим финалида ўзаро рўбарў келишган. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда “Аждарлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувдаги ягона голга Жаҳонгир Жиямуродов муаллифлик қилган. Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. Иван Бошкович ҳисобни тенглаштириб "Насаф"ни финалга олиб чиққан.

"Насаф" илк турда Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. "Ал Виҳдат" ҳам Саудия Арабистонининг "Ал Файсали" клубига қарши баҳсни шу ҳисоб билан якунлади. Иордания клуби сафида Аҳмед Самир гол муаллифига айланганди.



“E” гуруҳи 2-тур “Насаф” — “Ал Виҳдат” учрашуви Тошкент вақти билан эртага соат 22:15 да бошланади.

Кеча Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди: 

Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд"нинг иккита қизил олиши режамизда йўқ эди, эртанги ўйинга эса тайёрмиз"        



"Ал Виҳдат" бош мураббийи ҳам кеча ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди: 

"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" европача усулда футбол ўйнайди"        


Осиё чемпионлар лигаси, 2-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал Виҳдат" (Иордания)
11 апрель 2022 йил. Даммам, "Шаҳзода Муҳаммад Бин Фаҳд" стадиони. 22:15 (Тошкент вақти)



Фото. ОЧЛ. "Насаф" "Ал Виҳдат"га қарши ўйинолди расмий машғулотни аъло кайфиятда ўтказди         





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia