UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  11 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор"

Бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтган "Машъал" Муборакдаги дастлабки ўйинни Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор"га қарши ўтказади.
«МАШЪАЛ» – «БУНЁДКОР»
23 март. Муборак. “Баҳром Вафоев” номидаги стадион. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Д.Каримов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 12 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12 баҳснинг барчасида ғалаба қозонишган. Бундан ташқари “Машъал” олий лигада ҳали “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қила олмаган. Тўплар нисбати 23-0 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 36 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 0 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Машъал” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

2013 йил “Машъал” биринчи лигада ўйнади. Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашувлар 2012 йилда бўлиб ўтган. Дастлабки турда Тошкентда ташкил этилган баҳсда Артём Филипосян томонидан урилган гол “Бунёдкор”га ғалаба келтирган. Сўнгги тур Муборакдаги учрашувда Камолиддин Мурзоев ва Баҳодир Пардаев майдон эгаларини ранжитишган.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.11.2012 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
07.03.2011 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
05.08.2010 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
12.11.2009 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:1
11.09.2008 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ушбу рақиб дарвозасига ўз уйида умуман гол ура олмагани тушунарли. “Бунёдкор” Муборакда 540 дақиқада давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда. Охирги уч ўйинда “қалдирғочлар” “Машъал” майдонидан бир хил 2:0 ҳисобидаги ғалабалар билан қайтишган.

Тахмин: "Машъал" балки бу рақиб дарвозасига биринчи голини урар, лекин барибир "Бунёдкор" ғолиб бўлса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика