UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  0 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Пахтакор" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 6-турининг марказий учрашуви "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
27 апрель 2015. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Рисқуллаев.
Назоратчи: А.Хотамов.

“Локомотив” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Шулардан 14тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 5та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Локомотив” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 51:16 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 47, “Локомотив” эса 8 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Темирйўлчилар” ягона ғалабаси – 2:1.

Ўтган йил дастлабки даврада “Пахтакор” майдонида бўлиб ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша баҳснинг 11-дақиқасида Иван Нагаев ҳисобни очганди. Бунга биринчи бўлимда Александр Мерзляков жавоб берганди. 76-дақиқада Жасур Ҳасанов “Локомотив”ни яна олдинга олиб чиққанди. Асосий вақт тугашига бир дақиқа қолганида Егор Кримец тўп киритиб якуний натижани ўрнатганди – 2:2. “Локомотив” майдонидаги баҳсда Кримец, Миладинович ва Мерзляковнинг голларига “темирйўлчилар” сафида Алишер Шоғуломов жавоб берганди холос – 1:3.

“Локомотив” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
21.10.2014 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:3
04.10.2013 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:1
27.04.2012 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:1
15.08.2010 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:2
30.10.2009 «Локомотив» - «Пахтакор» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 10 ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган. Уч марта дуранг ўйнаган. Қолган етти ўйинда “Пахтакор” рақиб майдонидан уч очко билан қайта олган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика